Олий лига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив" биланг дуранг ўйнади

Бугун Олий лиганинг 9- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилди.  Муросасиз курашларга бой руҳда ўтган қарама-қаршиликда ғолиб аниқланманди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Биринчи бўлимда мухлислар учта голга гувох бўлишди. Дастлаб 16- дақиқада бурчак тўпидан сўнг Дилшод Жабборов рақиб жарима майдонидаги пала-партишликдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Аммо, орадан етти дақиқа ўтгач Сардор Мирзаев ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан Аманов қўриқлаган дарвозага жойлашга муваффақ бўлди. Тайм охирларига келиб, меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. "Темирйўлчилар" тўпурари Марат Бикмаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Танаффусна жамоалар 1:2 ҳисобида йўл олишди.
Иккинчи бўлим бошида "лочинлар" тезкор гол уришди. Азиз Турғунбоев рақибдан тўпни олиб қўйгач Икромов билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни тенглади. Шундан сўнг учрашув охиригача ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишгани боис дарвозалар олдида голга тортадиган холатлар кўп кузатилмади. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида ўз уйида бешинчи бор учрашув ўтказиб, 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган холда мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

“Навбаҳор” – “Локомотив” - 2:2 (1:2).

4 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 16685 томошабин. 

Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9,0, А. Расулов - 9,0, Ж. Саидов - 9,0, Б. Юльчараев - 9.
Назоратчи – И. Шарипов.
ПФЛ вакили – Б. Ҳайдаров.

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (10. Мансур Саидов, 69), 3. Ҳасанбой Эргашев (4. Аббос Отахонов, 46), 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев (20. Алишер Мирзаев, 89), 84. Неманья Йованович.

"Локомотив": 12. Маъмур Икромов, 9. Икром Алибоев (5. Кахи Махарадзе, 71), 10. Марат Бикмаев (77. Диёр Туропов, 67), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Мурод Бобожонов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 29. Қувондик Рўзиев (8. Саламат Қутибоев, 87), 33. Олег Зотеев, 42. Мухаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.

Голлар: Д. Жабборов (16), А. Турғунбоев (47) – С. Мирзаев (24), М. Бикмаев (42).

Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (17), А. Алиев (63) – Ш. Муҳаммадиев (55), М. Коне (65).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!