Олий лига. "Олмалиқ" - "Машъал". ПРЕВЬЮ

 

Олий лиганинг 25-турида "Машъал" жамоаси сафарда "Олмалиқ"жамоаси меҳмони бўлади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий Лига, 25-тур 20 октябрь, жума

Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Машъал” (Муборак)

Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Равил Шояҳметов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Шавкат Насибуллаев (Наманган).

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

ПФЛ вакили: Владимир Штерн

“Машъал” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари олий лигада 17 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал” жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Газчи”лар 9 ўйнда ғалаба қозонишган, 4 учрашув дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” эса 4 бора рақибини мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам воҳа клубида устунлик – 23:17 Ўзаро ўйнларда “Машъал” 31 очкони, “Олмалиқ” эса 16 очкони қўлга киритган.

“Машъал”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти эса 4:0 ни ташкил қилади.

Биринчи давранинг 10-турида Муборакда бўлиб ўтган учрашувда нурсиз дуранг қайд этилган.

Олмалиқда ўтган сўнгги учрашувлар:
28.05.2016 «Олмалиқ» - «Машъал» 1:0
22.08.2015 «Олмалиқ» - «Машъал» 1:3
20.09.2014 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:1
20.10.2012 «Олмалиқ» - «Машъал» 4:0
16.04.2011 «Олмалиқ» - «Машъал» 2:2
03.04.2010 «Олмалиқ» - «Машъал» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” шу кунгача олий лигада “Олмалиқ” майдонидан икки бор ғолиб бўлиб қайтган. 4 марта “Олмалиқ” зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!