Олий лига: “Пахтакор” ҳам ўз уйида ўзбек “Лестери”га мағлуб бўлди

12 март,2017, 18:48 1630

Олий лига: “Пахтакор” ҳам ўз уйида ўзбек “Лестери”га мағлуб бўлди

 

Хабарингиз бор, кеча ёшлар лигаси 3-туридан ўрин олган битта ўйин бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” “Динамо” билан куч синашди. Мазкур беллашувда ёш “шерлар” 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугун ушбу клубларнинг асосий жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Беллашувнинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда, самарқандликлар футболчиси Шохруҳ Холматов боши билан дарвозани ишғол қилиб "Динамо"га 3 очко олиб келди – 0:1.

Шу тариқа, "Динамо" очколари сонини 9 тага етказиб олиб биринчи ўринни ўзида сақлаб қолди. 

Олий Лига 3-тур

12.03.2017

17:00 “Пахтакор” (Тошкент) – “Динамо” (Самарқанд) – 0 : 1

Гол: Шохруҳ Холматов 89

"Пахтакор": 1.Ботирали Эргашев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (8.Шерзод Каримов 54), 29.Владимир Козак, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев (21.Камолиддин Тожиев 79), 10.Жамшид Искандеров, 17.Сухроб Нуруллаев (55.Жасур Ҳакимов 69), 7.Азимжон Ахмедов, 11.Игорь Сергеев, 30.Юрица Буклят.

Захира: 12.Александр Лобанов, 21.Камолиддин Тожиев, 8.Шерзод Каримов, 55.Жасур Ҳакимов, 2.Остон Ўрунов, 34.Хушнуд Авилов, 3.Хожиакбар Алижонов.

“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2.Миркомил Лоқаев, 3.Бунёд Исроилов, 22.Абдужамол Исроилов, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов, 9.Сардор Сулаймонов (23.Комил Шарофутдинов 90+2), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 15.Шоҳруҳ Холматов, 19.Ориф Мамажонов (11.Абдумалик Абдуллаев 74), 18.Дамир Низанов (14.Раду Рогак 66).

Захира: 16.Рустам Тоштурдиев, 23.Комил Шарофутдинов, 20.Амиржон Сафаров, 14.Раду Рогак, 11.Абдумалик Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳ Холматов 77, Азим Аҳмедов 84, Даврон Хошимов 85.