Олий лига: “Қизилқум” Қўқонда мағлубиятга учради

 

Бугун олий лига 3-туридан ўрин олган 4 та баҳс бўлиб ўтади. 2 кун олдин ушбу тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтган бўлса, 12 март куни “Пахтакор” “Динамо” билан куч синашди. “Бунёдкор” ва “Локомотив” иштирокидаги баҳслар эса қолдирилди.

Бугун биринчи бўлиб баҳсларга киришган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” беллашуви айни пайтда якунланди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндаги ягона голга Филип Раевац муаллифлик қилди.  

18 март (шанба)

16:00. «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий) 1:0

Гол: Филип Раевац 51

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов (10.Жавоҳир Сидиқов 65), 11. Андрей Сидоров, 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мезляков, 24. Иброҳимжон Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов (85.Руслан Мельзиддинов 63), 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Раевац (9.Носирбек Отақўзиев 81).

Захира: 13.Никита Рибкин, 7.Жамшид Ҳасанов, 9.Носирбек Отақўзиев, 10.Жавоҳир Сидиқов, 17.Авазхон Маматхўжаев, 85.Руслан Мельзиддинов, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиязов (9.Отабек Зокиров 80), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.

Захира: 16.Умид Хонимқулов, 9.Отабек Зокиров, 18.Самандар Шодмонов, 25.Азизбек Усмонов, 35.Орзу Раззоқов, 77.Бегзод Ғанижонов, 85.Андрей Деркач.

Огоҳлантиришлар: Шукурали Пўлатов 62, Мурод Холмуҳаммедов 62, Файзулла Қамбаров 66.

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Алишер Усманов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Шавкат Насибуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Валерий Леткин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!