Олий лига. Учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари 19-22 апрель кунлари ўтказилади

16 апрель,2017, 08:37 381

Олий лига. Учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари 19-22 апрель кунлари ўтказилади

 

12-13 апрель кунлари футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор"ни, "Ардус" эса "Дўстлик-AIN"ни иккита ўйинда мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.

Олий лига жорий мавсумининг учинчи ўрин учун ва финал беллашувлари 19-22 апрель кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда. Бронза медаллари учун баҳс 19 апрелдан бошланса, олтин медаллар учун курашга 20 апрелдан старт берилади.


Олий лига
Учинчи ўрин учун
19.04.2017

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

20.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"

Финал

18:00. "Олмалиқ" - "Ардус"

21.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

Финал

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

22.04.2017
Финал

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

Учинчи ўрин учун ва финал учрашувлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади. Агар битта клуб дастлабки икки кундаги ўйинни ўз фойдасига ҳал этса, у ҳолда учинчи кунги баҳсга ҳожат қолмайди.

Барча мухлисларни "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз.