Олий лига клублари бу мавсум қайси фирма либосларидан фойдаланмоқда? (Фото)

 

Мана бир неча турдирки, Олий Лига-2017 янги мавсуми бошланиб бўлди. 5 тур мобайнида мухлислар бир қатор кутилмаган натижалар ва сенсациялар шоҳиди бўлишди. Жумладан, айни пайтда водийнинг “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” каби жамоалар турнир жадвалини бошқариб туришибди. Бу каби натижалар билан сизларни мунтазам таништириб бормоқдамиз.

Биз ҳозир ҳар йили Олий Лига клубларининг мавсумни қайси фирма либосларидан фойдаланаётгани борасида маълум қилиб ўтамиз.

Олий лига-2017да 16 жамоа иштирок этмоқда. Улардан 7таси Joma формаларидан фойдаланса, 4 клубимиз Adidas формасида майдонга тушади. Nike фирмаси билан келишувга эришган. “Бунёдкор” ва “Машъал” Patrick ва Jako билан бир неча йиллардан бери билан ҳамкорлик қилади.

Joma – “Сўғдиёна”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Металлург”, “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Шўртан”.

Adidas – “Қизилқум”, “Бухоро”, “Пахтакор”, “Насаф”.

Nike – “Обод”, “Қўқон-1912”, “Динамо”.  

Patrick – “Машъал”.

Jako – “Бунёдкор”.  

Қуйида жамоаларнинг бу йилги либослари билан танишишингиз мумкин.

"Қўқон-1912" -  Nike.

Уй формаси - Кўк-оқ ранг 

Сафар либоси - Оқ-қизил


"Навбаҳор" - Joma.

Уй формаси - Сариқ-кўк 

Сафар либоси - Оқ-кўк


"Локомотив" - Joma.

Уй формаси - Қизил-яшил

Сафар либоси - Оқ


"Насаф" - Adidas

Уй формаси - Оқ

"Динамо" - Nike

Уй формаси - Оқ-кўк 


"Машъал" - Patrick.

Уй формаси - Кўк-қора

Сафар либоси - Сариқ-қизил


"Бухоро" - Adidas

Уй формаси - Кўк


"Пахтакор" - Adidas

Уй формаси - Сариқ

Сафар либоси - Оқ


"Қизилқум" - Adidas

Уй формаси - Қизил

Сафар либоси - Оқ


"Шўртан" - Joma

Уй формаси - Оқ 


"Сўғдиёна" - Joma

Уй формаси - Кўк

Сафар либоси - Оқ


"Бунёдкор" - Jako

Уй формаси - Оқ

Сафар либоси - Бинафша ранг


"Обод" - Nike

Уй формаси - Оқ

Сафар либоси - Кўк


"Олмалиқ" - Joma

Уй формаси - Оқ

Сафар либоси - Кўк

"Металлург" - Joma

Уй формаси - Оқ


"Нефтчи" - Joma

Уй формаси Яшил-оқ

Бекзод Исаев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!