Олий лига тақвимида ўзгариш юз берди

14 сентябрь,2017, 14:46 228

Олий лига тақвимида ўзгариш юз берди

Олий лига 21-тури тақвимида ўзгариш юзага келди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига 21-тури доирасидаги “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Обод” (Тошкент) учрашуви “Олмалиқ” шаҳрида жамоат тадбирлари ўтказилаётгани муносабати билан 16 сентябрдан 17 сентябрь кунига сурилди.

Ушбу клубларнинг ёшлар лигаси 21-тури доирасидаги учрашуви эса 15 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунига кўчирилди.