Олий лигада "Пахтакор" билан 40 марта тўқнаш келган "Насаф" Тошкентда фақатгина 1 бор ғалаба қозонган холос

 

19 июнь куни "Пахтакор" олий лига 14-турида "Насаф"ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан "Пахтакор" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

Қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди ва ўртадаги фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда. Шу сабабли бўлажак учрашувда ғалабанинг аҳамияти "шерлар" учун жуда муҳим.

Ҳозиргача томонлар олий лигада 40 ўйинда куч синашган. "Пахтакор" 22, "Насаф" 8 беллашувда зафар қучган. 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Тошкентликлар 57 тўп киритиб, 31 гол ўтказиб юборган. Пойтахтдаги 20 ўйинда 16 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.

Беллашувда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум ушбу рефери "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни бошқармаган.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Александр Лупашко (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар жамоалари ўйини 18 июнь, якшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:45да старт олади. Асосий таркиблар учрашуви 19 июнь, душанба "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.

"Пахтакор" клуби ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 19 июнь куни олий лига 14-турида жамоа "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!