“Олмалиқ ” – “Қўқон-1912” учрашуви превьюси

 

Олий Лига биринчи даврасининг сўнгги учрашувини "Қўқон-1912" жамоаси худди ўтган йилдаги каби Олмалиқда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 июнь куни бўлиб ўтади. Қўқонликлар мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

“Олмалиқ ” ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада тўртта марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Учта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Тўплар нисбати 7-5 “Олмалиқ” фойдасига.

Ҳакамлар

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 15-турда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра, биринчи даврадаги сўнгги учрашувимизни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Азиз Асимов ушбу мавсумда бир марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлаган. Ушбу рефери 2-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган.

Олий лига, 15-тур

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бошланиш вақтлари

Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 19:00да бошланди. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари баҳси ўтказилади. Ушбу учрашув ҳам соат 17:45 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!