"Олмалиқ" "Ардус" ни 4:2 ҳисобида доғда қолдирди. Эртага эса яна бир ўйин...(фото)

  Бугун мини-футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида XXI Ўзбекистон миллий чемпионатининг олтин медаллари учун ўйинлар бошланди. Тошкентнинг "Ардус" жамоаси Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клуби билан учрашди. Биринчи ўйин 4:2 ҳисобида олмалиқликлар фойдасига ҳал бўлди. Эртага эса жамоалар иккинчи бор учрашади.
 (Плей-офф ўйинлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади).

  Ўйин "Ўзбекистон" спорт мажмуида соат 18:00 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!