“Олмалиқ” Европа Лигасида “МЮ”га рақиб бўлган клуб билан ўйнайди

 

Анталияда иккинчи хориж ўқув-йиғинини ўтказаётган “Олмалиқ” бугун навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати хабар қилади. 

"Олмалиқ" клубига бу гал Украина чемпионатининг "Заря" жамоаси спарринг рақиб бўлади. Жорий мавсумда 18 ўйинда 34 очко жамғарган луганскликлар турнир жадвалида учинчи ўринда туришибди. Бир қатор легионерлар жамланган жамоага Юрий Вернидуб бош мураббий ҳисобланади.

Сўнгги йилларда муваффақиятли юриш қилаётган бу жамоа Европа лигасида ҳам иштирок этди. 2016 йилда жамоа гуруҳда "Манчестер Юнайтед", "Фейенорд" ва "Фенербахче"лар билан баҳс юритди. "Заря" гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлсада, номдор рақибларига етарлича қаршилик кўрсата олди.

Бу жамоа билан "Олмалиқ" илк маротаба халқаро майдонда ўйин ўтказмоқда. Режадаги баҳс Тошкент вақти билан 18-00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!