“Олмалиқ”: Ўртоқлик ўйинлари сони яна биттага ортди

 

“Олмалиқ” жамоаси Анталиядаги иккинчи ўқув-йиғини давомида 5та ўртоқлик учрашуви ўтказади дея хабар берган эдик.

Режага кўра 6 февраль куни биринчи ўйин "Заря" билан ўтказилди. Кеча олмалиқликлар истиқомат қилаётган меҳмонхонага Украинанинг яна бир жамоаси "Волинь" ҳам келиб жойлашди. Иккала жамоа раҳбарияти келишган ҳолда 9 февраль куни ўртоқлик ўйини ўтказишни лозим топишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу учрашув Тошкент вақти билан 15:00да Топкапе футбол мажмуасида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!