Олмалиқ Ўзбекистоннинг ёш чемпионларини аниқлайди

26 сентябрь,2017, 17:52 432

Олмалиқ Ўзбекистоннинг ёш чемпионларини аниқлайди

27-30 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ” спорт мажмуасида кураш бўйича 2001-2002 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган 700 га яқин спортчи ўзаро ғолиблик учун куч синашишади.

Қайд этиш лозим, ушбу мусобақа ғолиб ва совриндорларидан кейинчалик юртимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилувчи терма жамоа шакллантирилиши кўзда тутилган.