"Олмалиқ" Қозоғистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

 

Кеча "Олмалиқ" жамоаси Анталияда ўзининг дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказди. Жамоа Қозоғистоннинг "Акжайик" клуби билан куч синашди.

Ёмғир остида кечган баҳсда футболчиларимиз ҳар томонлама рақибдан устунлик қилган ҳолда йирик ғалабани тантана қилишди.

Бу учрашувда "Олмалиқ" сафида яна икки футболчи кўриниш берди. Иккинчи таймда хорватиялик марказий ярим ҳимоячи Йосип Солжич ва ҳужумчи Виктор Клишин ҳозирча жамоада кўрикдан ўтмоқда.

Ўртоқлик учрашуви

17 январь. Туркия, Белек

"Олмалиқ" - "Акжайик" (Қозоғистон) 3:0

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 19, Алибобо Раҳматуллаев 64, Дилшод Жўраев 69.

"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Муҳаммад Исаев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Момчило Дулович, Йосип Солжич, Раҳматилло Бердимуродов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Усмонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Виктор Клишин, Ғуломҳайдар Ғуломов, Хуршид Ходжаев, Азизбек Суюнов, Мурод Ражабов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!