“Олмалиқ” "Ювентус" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  • 11 февраль, 2017, 13:09
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

 

“Олмалиқ” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Олмалиқ"нинг бу галги рақиби Руминия 1-дивизиони пешқадами "Ювентус" бўлади. Машҳур Италия жамоасига номдош бу жамоада 58 ёшли Марин Барбу бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Бухарестликлар жорий мавсумда 19 турдан сўнг 45 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини бошқариб туришибди.

Ўртоқлик учрашуви Топкапе футбол мажмуасида Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!