“Олмалиқ” бугун "Ворскла" билан ўйнайди

 

Бугун “Олмалиқ” жамоаси Анталияда навбатдаги назорат ўйинини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, "Олмалиқ"нинг рақиби Украина чемпионатида 6-ўринни банд этиб турган "Ворскла" бўлади. Полтаваликлар жамоасини ҳозирда 1975 йилда таваллуд топган Василий Сачко бош мураббийи ҳисобланади. Жорий мавсум бошида бу жамоада ҳамюртимиз Санжар Турсунов ҳам бор эди. Санжар қишки трансфер вақтида Қатар клубига кўчиб ўтди.

Полтава жамоаси билан ўйин Камиля мехмонхонаси футбол майдонида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!