"Олмалиқ” машғулотларида грузиялик футболчи иштирок этмоқда

Анталияда йиғин ўтказаётган "Олмалиқ" клуби сафига бугун яна бир футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган Шота Григалашвили жамоа кўригига таклиф этилди. Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи Грузия фуқаросидир. Шота футболчилик фаолияти давомида 2004-2012 йилларда Грузия чемпионатида бир қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

2012 ва 2013 йилларда эса Россиянинг "Алания" ва "СКА Энергия" жамоаларида тўп тепган. 2014-2016 йилларда эса Кипрнинг "Анартосис", "Омония", "Неа Саламина" ва "Этникос" жамоаларида фаолият юритган. 2016 йилни Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоасида якунлаган.

“Олмалиқ” сербиялик Игорь Йелич билан келишувга эришди

Грузиянинг U19 терма жамоасида 3, U21 терма жамоасида 12 ўйинда иштирок этган. Шунингдек, асосий терма жамоада ҳам 2006-2013 йилларда 12 марта майдонга тушган.

Шота Григалашвили
1986 йил 21 июнда Тбилисида таваллуд топган.
Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Бўйи: 174 см, вазни 74 кг 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!