"Олмалиқ" мураббийига нима қимматга тушди?

Олий Лига 22-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Олмалиқ” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Виктор КУМИКОВ учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда

- Ушбу ўйинга олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Иккита гол урсакда, ғалабани сақлаб қола олмадик. Ўйлашимча, бугун ёмон ўйнадик. Яна гол уриш учун имкониятлар бўлсада, ундан самарали фойдалана олмадик.

- Камол Мурзоевни учинчи ўйиндирки майдонда кўрмаяпмиз...

- Унда жароҳат бор. Умуман ўйин олдидан таркибимизда жиддий йўқотишлар бор эди. Норбеков, Григалашвили ва икки нафар дарвозабонимиз жароҳати боис майдонга туша олишмаяпти. Уларнинг йўқлиги ҳам бизга қимматга тушмоқда.

- Бугун учинчи, ёш дарвозабонни майдонга туширидингиз. Унинг ҳаракатлари сизни қониқтирдими?

- У хато қилмади, шунчаки гол киритилган вазиятда жамоани қутқара олмади. Энг муҳими хато қилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!