“Олмалиқ” сўнгги назорат баҳсида ғалаба қозонди

 

Кеча “Олмалиқ” Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини давомидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоага бу гал Минск шарафини ҳимоя этувчи "Крумкачи" рақиб вазифасини ўтади. Уч ҳафта давом этган машғулотлар якуни ижобий натижа билан якунланди. Олмалиқликлар бу баҳсда рақибга ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйинда урилган голларнинг барчаси иккинчи таймда рақиб дарвозасига киритилди. Фарҳод Тожев хеттрикка эришган бўлса, Виктор Клишин ва Санжар Риҳсибоев ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

Шу билан жамоанинг Минск шаҳридаги ўқув-машғулотлари ўз якунига етди. Эртага куннинг биринчи ярмида футболчилар сўнгги машғулотни югуриш йўлакчасида ўтказишади. Кечки пайт жамоа Минск-Тошкент йўналишида юртимизга қайтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!