“Олмалиқ” таркибига яна бир легионер келиб қўшилди
Хабарингиз бор, айни пайтда “Олмалиқ” Анталияда қишки йиғинни олиб бормоқда. Ушбу йиғин давомида олмалиқликлар бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказиши борасида маълум қилганди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа таркибига бир нафар янги футболчи қўшилган. Қозоғистон фуқароси бўлган Кирилл Пасичник 1993 йилда таваллуд топган. Марказий ҳимояда тўп тепади. Бўйи 197 см, вазни 84 кг. Бу футболчи ҳозирда жамоада кўрикда бўлиб турибди.
Фикрлар