“Олмалиқ”нинг бугунги рақиби "Вит Джоржия" ҳақида қисқача

 

Бугун “Олмалиқ” жамоаси Анталияда давом этаётган иккинчи йиғини давомидаги бешинчи учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, олмалиқликларга бу баҳсда Грузия биринчи лигаси вакили "Вит Джоржия" рақиб бўлади. 2014/15 йилги мавсум якунида биринчи лигага тушиб кетган жамоа амалдаги биринчиликда ўз олдига юқори мақсад қўйган. Жамоа биринчи лигада ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Тбилисиликлар олий лигага йўлланма берувчи плей-офф баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Грузия жамоасига қарши баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Бу учрашув Белекдаги IS Santay спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!