"Олмалиқ"нинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

 

20-30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бу йил ҳам ўтган йилгидек мамлакатимиз номидан амалдаги чемпион "Олмалиқ" иштирок этади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Кеча олмалиқликлар аъзоси Андрей Шлема турнирни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берган эдик. Қуйида Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ"нинг мусобақага йўл оладиган таркибини келтириб ўтамиз.

"Олмалиқ"нинг клублар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирок этадиган таркиби:

Дарвозабонлар:

1. Клим Тюгаев

2. Равшан Элибоев

Ўйинчилар:

3. Жамолиддин Шарипов

4. Константин Свиридов

5. Артур Юнусов

6. Фарҳод Абдумавлонов

7. Дилшод Раҳматов

8. Жавлон Аноров

9. Дилшод Ирсалиев

10. Шуҳрат Тожибоев

11. Сарвар Шоаҳмедов

12. Илҳом Ражабов

13. Суннат Куралов

14. Сирожиддин Маҳмудов

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!