“Олмалиқ”нинг ўртоқлик ўйинида туркманистонлик футболчи майдонга тушиши мумкин

 

Аввал хабар берганимиздек, “Олмалиқ” бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Режага кўра Грузиянинг биринчи лигаси вакили спарринг рақиб бўлиши кутилганди. Тайёгарлик жараёнида кучлироқ жамоа билан ўйин ўтказиш мақсадида "Вит Джоржия" ўрнига олий лига вакили Батумининг "Динамо" жамоаси билан назорат ўйини ўтказилади.

Учрашувда олмалиқликлар қуйидаги таркибда майдонга тушади.

"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Мухторов, Григалашвили, Исаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Ўринбоев.

Захирадагилар: Ходжаев, Зиёвутдинов, Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Пасичник, Жўраев, Норбеков, Ражабов, Ғуломов, Клишин, Мурзоев.

Бу учрашувда “Олмалиқ” таркибида Туркманистон терма жамоаси ва "Олтин аср" жамоаси футболчиси Шохрат Союнов ҳам майдонга тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!