«Олмалиқ»нинг ўртоқлик ўйинидаги рақиби ҳақида қисқача маълумот

Эртага "Олмалиқ" маҳаллий вақт билан 17:00да Россия биринчи дивизиони вакили "Сибирь" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Новосибирскнинг "Сибирь" жамоаси 1936 йилда ташкил топган. Жамоани айни вақтда Сергей Станиславович Кирсанов бош мураббийи ҳисобланади. Россия биринчи дивизионида 24-турдан сўнг 13-ўринда бормоқда.

"Сибирь" таркибида икки нафар легионер рўйхатдан ўтказилган. Молдавиялик Евгений Чеботару ва чехиялик Томаш Виходил жамоанинг асосий таркиби вакиллари ҳисобланишади. Чеботару жорий мавсумда 6 гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Сибирь"га қарши баҳс Анталиядаги "Миракл" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!