Oлтин медал сохиби вакилларимизга кимлар муносиб рақиб бўлишини айтди

 

Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати давом этмоқда.

   Бугун мусобақада -90 кг вазн тоифасида татамига чиқиб олтин медальни қўлга киритган ҳамюртимиз Шуҳрат Бобоевнинг мусобақа ҳақида фикрлари билан қизиқдик

-Бу жорий ойда ўтказилаётган иккинчи мусобақа. Биринчиси Бокуда ўтказилган ИВ Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медальни қўлга киритдим. Иккинчиси эса ушбу мусобақа.

- Бундай Осиё ва Океания чемпионати Ўзбекистонда биринчи маротаба ўтказилмоқда. Бу бизга ғурур билан бирга маъсулият ҳам юклайди. Ушбу мусобақада татамига чиқдим ва жон-жаҳдим билан Ўзбекистоним учун олтин медальни қўлга киритишга ҳаракат қилдим ва киритдим ҳам. Бундан жуда ҳам хурсандман

Шунингдек, ҳамюртимиз рақиби ҳамда ўз иштирокидаги кураши ҳақида тўхталиб ўтди.

- Ярим финалда эронлик рақибимни япон ғалабаси билан мағлуб қилдим. Финалда эса кореялик дзюдочи билан беллашиб 32 сония ичида ғолибликни қўлга киритдим.

Бундан ташқари Шуҳрат Бобоев қатнашаётган рақиб жамоалар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Бизга асосий рақиб дзюдо ватани бўлган Япония ҳамда Корея дзюдочилари бўла олади. Европа давлатлари ва Эронлик спортчиларни тайёргарлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, -дейди спортчимиз.               

Шаҳзода Абдуллаева суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!