"Олтин тўп" соҳиби бўлган собиқ футболчи Либерия президенти бўлди

658

1995 йилги “Олтин тўп” соҳиби Жорж Веа Либерия давлатининг янги президенти бўлиб сайланди.

Ўтган сешанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловида 51 ёшли Веа мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Жозеф Бокая устидан ғалаба қозонган. Собиқ футболчи энди президент Элен Жонсон-Серлифнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Веа 2005 йилда ҳам Либерия президентлиги учун ўтказилган сайловда ўз номзоди билан қатнашган эди. Бироқ, ўшанда у иккинчи босқичда имкониятни бой берган.