"Олтин тўп" соврини қачон топширилиши маълум бўлди

France Football нашри ўзи таъсис этган “Олтин тўп” совринининг 2017 йилги тантанали топшириш маросими қайси санада ўтказилишини маълум қилди.

Унга кўра “Олтин тўп” совринининг бу йилги топшириш маъросими 7 декабрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА талқини бўйича йил футболчиси деб Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!