"Олтин тўп" топшириш маросимини ва клублар ўртасидаги ЖЧни Ўзбекистонда қайси телеканал трансляция қилади?


Хабарингиз бор жорий йилнинг 6-16 декабр кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида клублар ўртасидаги ЖЧ турнири бўлиб ўтади.

Ушбу ўзига хос турнирда ўз қитъаларида клублар ўртасидаги мусобақаларда ғалаба қозонган “Реал” (Испания), “Гремио” (Бразилия), “Пачука” (Мексика), “Видад Касабланка” (Марокаш), “Урава Редс” (Япония), “Окленд Сити” (Янги Зеландия) каби жамоалар ва ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган, мезбон “Ал-Жазира” (БАА) жамоаси қатнашади.

Ўзбекистондаги миллионлаб футбол мухлислари мазкур мусобақадан ўрин олган учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қилишини инобатга олган ҳолда, «UzReport TV» телеканали Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар тарқатди.

Бундан ташқари, мазкур телеканал "France Football" нашри томонидан топшириладиган "Олтин тўп" совринини топшириш маросимини ҳам жонли эфирда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!