Олтинни олтинга улаётган Оксана Бокуда ҳам барчани лол қолдирди
Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да ўйинлари янада қизғин тус олмоқда. Хусусан, спорт гимнастикаси йўналиши бўйича баҳслар жуда кескин кечди. Унда иштирокетган юртдошимиз Оксана Чусовитина делегациямиз ҳисобига олтинчи олтин медальни қўшиб қўйди ва Ватанимиз байроғини юқорига кўтарди.
Эслатиб ўтамиз, Оксана бундан олдин етти маротаба Олимпиада ўйинларида қатнашиб Жаҳон рекордини ўрнатган ва расман Гинеснинг рекордлар китобига киритилган. Ҳозирда у 41 ёшда, шунга қарамасдан ўзининг фаолияти билан барчани лол қолдирмоқда.
Юлдуз Раҳматова тайёрлади.
Фикрлар