Омадсиз “Ювентус” яна бир “омадсиз” жамоага тенглашиб олди

4 июнь,2017, 04:05 485

Омадсиз “Ювентус” яна бир “омадсиз” жамоага тенглашиб олди

Туриннинг “Ювентус” клуби Европа Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мазкур мусобақа финалида еттинчи бор омадсизликка учради.

Эътиборлиси, туринликлар 1997, 1998, 2003, 2015 ва 2017 йилларда ўзи чиққан кетма-кет 5 та финалнинг барчасида мағлуб бўлди. Шу тариқа “кекса синьора” 60-80-йилларда қайд этилган антирекордни такрорлади.

Ўшанда, “Бенфика” 1963, 1965, 1968, 1988 ва 1990 йилларда ЕЧЛ(ЕЧК) финал ўйинида бош соврин эгасига айлана олмаган эди.