Омонмуродова 17 ёшли теннисчини мағлуб этди

Ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкиллаштирилган "Newa Cup 2017" турниридаги юришини давом эттирмоқда. Теннисчимиз саралашнинг иккинчи босқичи доирасида бугун россиялик Екатерина Шалимовага қарши кортга чиқди.

1 соат 57 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда Оқгул 17 ёшли теннисчидан 6:3, 7:6 ҳисобида устун келди ва сўнгги саралаш раундига чиқди.

Энди Оқгулга бу босқичда яна бир россиялик ракетка устаси Софя Лансере рақибалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!