Омонмуродованинг Моксвада омади келмади

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова ITF тақвимидан ўрин олган, Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Moskow Open” турниридаги иштирокини бошлади.

Ҳамюртимиз соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирни асосий тўр баҳсларидан бошлаши ҳақида хабар берган эдик. Оқгулнинг илк даврадаги рақибаси россиялик Анастасия Пивоварова бўлди.

Мезбон теннисчиси Оқгулни 1 соат 28 дақиқада таслим этди – 6:4, 6:3. Шу тариқа, Омонмуродова яккалик баҳсларидаги юришини якунлади.

Энди 33 ёшли теннисчимиз жуфтлик баҳсларида шериги Валентина Иваненко билан ўз омадини синаб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!