"Оқ бўрилар" сафида йўқотиш

12 май,2017, 16:45 416

Бугун Олий лига жамоалари 10-тур учрашувларини ўтказишади. Ғузорда “Шўртан” жамоаси “Бунёдкор”ни қабул қилади.  “Шўртан” жамоаси  ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов “Бунёдкор” жамоаси билан тўқнашувда  “оқ бўриларга” ёрдам бера олмайди.  Боиси, 9-турда  сафарда “Бухоро” жамоасига қарши кечган учрашувда футболчи ўнг тизза қисмидан жароҳат олганди. Жамоа шифокори Алишер Абдураҳмонов таъкидлашича, Бойматов  “Сўғдиёна” билан бўлиб ўтадиган навбатдаги тур учрашувида майдонга қайтади.  

Фахриддин Чориев.