"Оқ-тепа": Яна ғалаба!

 

Бугун "Оқ-тепа" жамоаси Тошкент шаҳар биринчилигида 14-тур учрашувида майдонга тушди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ёшлик"ни қабул қилган Ярослав Крушелницкий шогирдлари меҳмонлар дарвозасига киритилган икки гол эвазига навбатдаги ғалаба ва уч очкони нақд қилишди. Аввалига рақиб ўйинчиси жарима майдони ичида ҳужумчи Владимир Гавриловга ишлатган қўполлиги учун ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Иззатилла Тўлқунов "Оқ-тепа"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кўп ўтмай, яна ўша тажрибали Владимир Гаврилов ўзини кўрсатди ва Ирисдавлат Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Футболчимиз имкониятдан фойдаланиб жамоанинг иккинчи голини ҳам уришга муваффақ бўлди. Танаффус арафасида меҳмонлар ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлишди, якунда бу гол учрашувда сўнггиси бўлиб чиқди. Иккинчи таймда томонлар дарвозаларни ишғол қила олишмади.  

Жамоа биринчи даврадаги сўнгги учрашувни "Мегаспорт"га қарши ўтказади. Мазкур беллашув 29-30 июнь саналарига белгиланган.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ
ОҚ-ТЕПА - ЁШЛИК - 2:1 (2:1)

23 июнь. Тошкент. "Оқ-тепа" майдони.
Бош ҳакам: Дилшод Каримов.
"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев, Абдулазиз Ашрафхонов, Жаҳонгир Исмоилов, Исломжон Ортиқов, Олмос Файзиев, Иззатилла Тўлқунов, Ирисдавлат Ҳакимов, Шоҳруҳ Гулмуродов, Бахтиёр Ҳаитов, Илҳом Абдиев (Сарвар Шоғуломов), Владимир Гаврилов (Дмитрий Краев).
Голлар: Иззатилла Тўлқунов  (пенальтидан), Ирисдавлат Ҳакимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!