"Оқ-тепа" чемпионат баҳсида 10 та гол урди!

10 май, 23:02 308

Тошкент шаҳар чемпионатининг 4-турида "Интерсоккер"га қарши тўқнаш келган "Оқ-тепа" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, дея клуб матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

Ярослав Крушелницкий бошчилигидаги жамоамиз рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд 10 (!) марта ишғол қилди. "Интерсоккер" футболчилари бу голларга битта ҳам жавоб қайтара олмади. Айтиш керак, жамоамиз дастлабки тўрт турдан кейин рақиблар дарвозасини жами 19 бор нишонга олди.

Эслатиб ўтамиз, "Оқ-тепа" Тошкент шаҳар чемпионатининг 5-турида "Намуна"ни қабул қилади. Мазкур ўйин 12-13 майга белгиланган.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

ИНТЕРСОККЕР - ОҚ-ТЕПА - 0:10

9 май. Тошкент. "Оқ-тепа" майдони.

Бош ҳакам: Дилшод Каримов.

“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Жаҳонгир Исмоилов, Исломжон Ортиқов, Сергей Уваров, Олмос Файзиев, Исломжон Йўлдошев (Дмитрий Краев), Темур Ҳакимов, Руслан Зарипов (Сарвар Шоғуломов), Бахтиёр Ҳаитов (Бекзод Идиев), Илҳом Абдиев (Владимир Гаврилов), Лазизхон Ашрафхонов (Мирон Богомолов).
 

Голлар: Владимир Гаврилов (3та), Лазиз Ашрафхонов (2та),Илҳом Абдиев (2та), Мирон Богомолов (2та),Олмос Файзиев.