Оқгул 100 минг долларлик турнирнинг саралашида ўйнамоқда

Ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бошланган турнирдаги иштирокини бошлади. Теннисчимиз мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирни саралаш баҳсларидан бошлади.

Унга саралашнинг илк даврасида россиялик Анна Целиковская рақибалик қилди. 54 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 6:3, 6:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!