Оқгул 3 йил ичида илк бор турнир ғолиби бўлди

15 июль, 10:54 238

Оқгул 3 йил ичида илк бор турнир ғолиби бўлди

Хабарингиз бор, айни кунларда Россия пойтахти Москва шаҳрида ITF тақвимидан ўрин олган “Мосkow Open” турнири давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳсларида омади келмаган Оқгул Омонмуродова, жуфтлик баҳсларида шериги Валентина Иваненко билан муваффақиятга эришди.

Мазкур турнир финалига етиб келган Оқгул/Валентина жуфтлиги бош соврин учун ўтказилган ўйинда беларуслик Илона Кремен/Ирина Шиманович жуфтлигига қарши баҳс юритди.

1 соат 17 дақиқа давом этган учрашувда Оқгул ва унинг шериги 6:4, 6:2 ҳисобларида ғалабага эришди хамда турнирнинг жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонишди.

Қайд этиш жоиз, 33 ёшли Оқгул сўнгги бор Бухорода ўтган турнирда бош совринни қўлга киритган эди. Демак, бу ҳамюртимизнинг 3 йил ичида қўлга киритган илк соврини бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.