Оқгул Москвада ғалаба қозонмоқда

Россия пойтахтида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Winter Moscow Open - 2017" халқаро турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Оқгул Омонмуродова дастлабки ғалабасини нишонлади.

Мукофот жамғармаси 25000 АҚШ доллари бўлган мусобақани саралаш турниридан бошлаган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда мезбонлар вакиласи Варвара Кузнецова билан рақобатлашди.

Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилган ҳамюртимиз ўйинни 7:5, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Оқгул Омонмуродова асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган кейинги учрашувда россиялик Анна Силичга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!