Оқгул Россия теннисчилари чиғириғидан ўта оладими?

1 июнь,2017, 20:44 300

Оқгул Россия теннисчилари чиғириғидан ўта оладими?

 

Андижонда аёллар ўртасидаги теннис турнирида муваффақиятли иштирок этаётган Оқгул Омонмуродова бош совринни қўлга киритиш учун Россиядан келган ракетка усталари қаршилигини синдириши лозим.

Тажрибали треннисчимиз чорак финал ўйинида грузиялик Мариам Болквадзени 6:3, 6:7, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Оқгул ярим финалда Анастасия Фроловага қарши кортга чиқади. Иккинчи ярим финалда эса икки россиялик теннисчи - Ксения Ликина ва Анастасия Гасанова ўзаро рақобатлашади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.