Оқгул Туркияда ғалаба қозонмоқда

4 апрель, 23:35 427

Оқгул Туркияда ғалаба қозонмоқда

 

Туркияда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнир бошланди.

Мусобақада юртимиз шарафини Оқгул Омонмуродова ҳамда Сабина Шарипова ҳимоя қилмоқда.

Халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида россиялик Александр Панова билан бирга иккинчи рақамли дуэтни ташкил қилган Оқгул Омонмуродова дастлабки учрашувда Қирғизистон вакиласи Ксения Палкина ва украиналик Анастасия Васильевани 6:3, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Россиялик Екатерина Яшина билан бирга ўйнаган Сабина Шарипова эса туркиялик Ипек Ўз ва хорватиялик Ена Каевичга имкониятни бой бериб, бор эътиборини яккалик беллашувларига қаратадиган бўлди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.