Оқгул Туркиядаги турнир асосий тўрига чиқди

Айни кунларда Туркияда соврин жамғармаси 60 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова ушбу турнирнинг  сўнгги саралаш  босқичида бельгиялик Магали Кемпенга қарши кортга чиқди.

1 соат 59 дақиқа давом этган баҳсда ҳамюртимиз 6:1, 2:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва асосий тўр баҳсларида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Энди илк даврада Оқгулга яна бир бельгиялик теннисчи Ан-София Местач рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!