Оқгул икки ярим соатда АҚШ теннисчисини таслим қилди

 

Туркиянинг Измир шаҳрида хотин-қизлар иштирокида бошланшан халқаро турнирнинг биринчи даврасида энг кескин ва муросасиз учрашув ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова ҳамда америкалик Саназ Маранд ўртасида бўлди.

Икки соату 29 дақиқа давом этган беллашувнинг биринчи сети 7:5 ҳисобида америкалик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлди. Кейин партияларда ҳужумкор ўйин кўрсатган Оқгул рақибасини қийин аҳволга солди. Натижа кетма-кет икки сетда 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучган ўзбекистонлик теннисчи кейинги даврага ўтди.

Оқгул Омонмуродова навбатдаги учрашувни биринчи рақамда сараланган болгариялик Виктория Томова ва туркиялик Илай Йорук ўртасидаги баҳс ғолибасига қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!