Оқгул жуфтлик баҳсларида кейинги босқичга чиқди

Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова ITF тақвимидан ўрин олган, Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Моskow Open” турниридаги иштирокини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳамюртимиз соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирни асосий тўр баҳсларидан бошлаб, россиялик Анастасия Пивоваровага 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб бўлdi.

33 ёшли теннисчимиз жуфтлик баҳсларида эса россиялик Валентина Иваненко билан Анастасия Пивоварова(Россия)/Валерия Страхова(Украина) билан куч синашди.

1 соат 8 дақиқа давом этган учрашувда 6:4, 6:2 ҳисобида Оқгул ва унинг шериги ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!