Оқгул оғир баҳсда зафар қучди

Францияда аёллар ўртасида ташкил этилган "Andrezieux-Boutheon-2017" халқаро турнирининг саралаш мусобақада ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова иккинчи ғалабасига эришди.

Дастлабки учрашувда британиялик Аманда Каррерасдан устун келган ҳамюртимиз кейинги баҳсда беларуслик Лидзия Марозавага қарши кортга чиқди. Бу ўйин Оқгул учун омадсиз бошланди. Теннисчимиз биринчи сетда рақибасига 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Икинчи сетда Оқгул Вазиятни тенглаштиришга эришид ва рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1. Учинчи сетда Лидзия ўзбекистонлик теннисчига қаршилик қилишга ҳарчанд уринмасин барибир учрашувни бой берди - 4:6.

Оқгул Омонмуродова саралаш турнирининг сўнгги ўйинида америкалик Бернарда Перага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!