Оқгул ёш теннисчига имкониятни бой берди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Германиянинг Лейпсиг шаҳрида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги халқаро турнир давом этмоқда.

Ушбу турнирдаги юришини саралашдан бошлаган ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова эса бугун биринчи давра ўйинида австралиялик Изабелль Уоллейзга қарши кортга чиқди.

1 соат 20 дақиқа давом этган беллашувда 33 ёшли теннисчимиз 20 ёшли Изабеллга 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!