Оқгулнинг Франциядаги ғалабалари давом этади

 

Францияда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Andrezieux-Boutheon-2017" халқаро турнирининг жуфтлик беллашувлари ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова учун омадли бошланди.

Грузиялик Екатерина Горгодзе билан ҳамкорликда ўйнаётган тажрибали теннисчимиз мусобақанинг биринчи босқичида франциялик Манон Арканжиоли ва швейцариялик Амра Садикович жуфлиги билан беллашди.

Қизғин ўтган беллашувда Оқгул ва Екатерина рақибаларини 6:3, 7:6 ҳисобида доғда қолдирди ва иккинчи даврада россиялик Анна Калинская ва беларуслик Лидзия Марозава билан рақобатлашадиган бўлди.

Оқгул яккаликлар ўртасидаги саралаш баҳсларида америкалик Бернарда Перага 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!