Ўрозбоев озарбайжонлик рақибини енголмади, Жаҳон чемпионатида 1 та медаль нақд

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемппионати баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган -60 кг вазн тоифасида 2 нафар ҳамюртимиз медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Хусусан, мусобақанинг ярим финал босқичида ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев озарбайжонлик Орхан Сафаров билан баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз озарбажонлик рақибига иппон эвазига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали учун курашадиган бўлди. Ўрозбоевнинг ушбу беллашувдаги рақиби қўшимча саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган Муҳриддин Тиловов бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!