Ўртоқлик ўйини. ЖЧ-2018 йўлидаги гуруҳдошимиз Уммон билан дуранг ўйнади

Кеча ЖЧ-2018 йўлидаги гуруҳдошимиз бўлган Сурия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Уммон термаси билан куч синашди.

Иккинчи бўлим аввалида уммонликлар ҳисобни очишди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада(!) Сурия термаси мувозанатни тиклади.

Сурияликлар 13 июн куни бўлиб ўтадиган Хитойга қарши ўйин учун, 7 июнда Япония термаси билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Ўртоқлик ўйини

Уммон – Сурия 1:1 (0:0, 1:1).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!