Ўртоқлик ўйинлари. Исроил Молдова билан, Дания эса Германия билан дуранг ўйнади

Биласиз, шу кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида ФИФА кунлари муносабати билан терма жамоалар иштирокида ўзаро ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳусусан, кеча ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Исроил ўз майдонида Молдова терма жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Исроил - Молдова 1:1
Голлар: 0:1 – 51 Гынсарь, 1:1 – 90, Саар (пенальти).

***

Шунингдек, кеча Дания терма жамоаси ўз уйида амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланган германиялик футболчиларни қабул қилишди. Қизиқарли кечган ушбу баҳс ҳам 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Дания - Германия 1:1
Голлар: 1:0 – 18 Эриксен, 1:1 – 88 Киммих.
Дания: Реннов, Кристенсен (Йоргенсен, 46), Дурмиси (Соренсен, 65), Ларсен, Вестергор, Дилэйни, Квист (Шене, 46), Эриксен (Лерагер, 65), Брэйтуэйт, Йоргенсен (Дольберг, 76), Поульсен (Вибе, 76).
Германия: Трапп, Рюдигер, Гинтер (Юнес, 66), Хектор (Платтенхардт, 89), Зюле, Горетцка (Демирбай, 77), Киммих, Руди (Жан, 59), Дракслер, Вагнер (Брандт, 67), Штиндль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!