291

Аввал хабар берганимиздек кеча дунёнинг бир қатор мамлакатлари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Ҳусусан, Европа қитъасининг номдор терма жамоаларидан бири ҳисобланган Англия шу куни ўз майдонида Жанубий Америка қитъаси етакчиларидан бири бўлган Бразилия термасини қабул қилди. "Уэмбли"га йиғилган мухлислар қизиқарли ўйиннинг гувоҳи бўлишган бўлсада, учрашувда гол киритилмади. Баҳс 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.

Англия – Бразилия 0:0 (0:0, 0:0)

14 ноябрь  «Уэмбли»

Англия – Харт, Стоунз, Магуайр, Бертран (Янг, 80), Гомес, Дайер, Лофтус-Чик (Лингард, 35), Ливермор (Роуз, 90), Уокер, Варди (Соланке, 75), Рэшфорд (Абрахам, 75).

Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Марсело, Дани Алвес, Миранда, Паулиньо, Каземиро, Ренато Аугусто (Фернандиньо, 68), Коутиньо (Виллиан, 68), Неймар, Габриэл Жезус (Фирмино, 76).

Огоҳлантиришлар: Ливермор (54), Дани Алвес (56).

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

 

Sports.uz 2018